АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 1 кун ичида 353 259 доза вакцина қўлланилди

'Ўзбекистонда 1 кун ичида 353 259 доза вакцина қўлланилди'ning rasmi

Соғликни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 6 сентябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 353 259 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 44 240 нафарни, 
  • 2-босқич эмланганлар 245 716 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 63 303 нафарни ташкил қилган.

Айни кунгача жами 15 358 115 доза вакцинадан фойдаланилган. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 9 691 440 нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар 4 209 013 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 1 457 662 нафарни ташкил қилди.  

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 344 077 нафарни ташкил қилган.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (65 493 доза),  
  • Андижон вилояти (55 590 доза),
  • Cамарқанд вилояти (36 943 доза)  банд қилган.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 1 757 823 доза,  
  • Наманган  вилоятида 1 728 830 доза,  
  • Андижон вилоятида 1 637 334 дозани ташкил қилган.

Бошқа янгиликлар