sevimli
Sevimli

Танзила Нарбаева: Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити Ўзбекистонда бўлиб ўтади

ЖАМИЯТ 07.09.2021, 16:49
Теглар: Сенат
Танзила Нарбаева: Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити Ўзбекистонда бўлиб ўтади

2021 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Венада Австрия Республикаси Парламенти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Унда пандемия оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатларни пандемиядан сўнг тиклашда аёлларнинг иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди ҳамда долзарб масалаларга парламентнинг самарали таъсир чоралари кўриб чиқилди.

Саммит иштирокчиларига Ўзбекистонда гендер тенглик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистоннинг пандемиядан кейинги даврдаги устувор йўналишларидан бири сифатида хотин-қизларнинг эътиборини иқтисодий рағбатларга қаратиб, уларнинг соҳадаги иштирокини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларга грантлар, кредитлар ажратиш, шунингдек, қизлар, аёлларни ўқитиш ва касб-ҳунарларга ўргатиш бўйича тажрибага алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, республикада хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ишлар қайд этилди.

Парламентлар аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммитини 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Дунё мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарлари иштирокида бундай юқори даражадаги тадбир мамлакатимиз ва умуман минтақада илк маротаба ташкил этилади.

Саммитни Ўзбекистонда ўтказиш юзасидан қабул қилинган ушбу қарор – бу жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистоннинг парламентаризмни ривожлантириш борасидаги натижалари, гендер сиёсатидаги сезиларли ютуқлар, шунингдек, жамиятни демократлаштириш йўлида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар муваффақиятларининг эътирофидир.

Шарҳлар

Энди Сенат фаолиятини янги бинода давом эттиради

20.12.2021, 07:59

Олий Мажлис Сенати матбуот котиби бу ҳақда хабар берди.Қайд этилишича, ходимлар икки кун давомида янги бинога тўлиқ кўчиб ўтишган. Ўзларига керак бўладиган барча анжомларни келтириб,...
Ўзбекистонда ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

01.10.2021, 18:05

Сенатнинг ўн тўққинзинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама марказида бўлди.Таъкидланишича,...
Бугун Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди

29.09.2021, 09:02

Бугун 29 сентябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.  Ялпи...
Ўзбекистонлик ва қирғизистонлик тадбиркор аёллар учрашуви бўлиб ўтди

23.09.2021, 18:19

Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида “B2B” учрашувлари бўлиб ўтди.Музокаралар якунида томонлар ўртасида умумий қиймати 13,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 15 га яқин шартнома...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси