АсосийDunyo

Толибон Афғонистонда янги муваққат ҳукуматини эълон қилди

'Толибон Афғонистонда янги муваққат ҳукуматини эълон қилди'ning rasmi

Толибон ўзининг янги муваққат ҳукуматини эълон қилди. Афғонистондаги Толибон ҳаракатининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид мамлакатнинг янги ҳукуматига кимлар киришини маълум қилди. 

Бу ҳақда Ariana News манбаси Мужоҳиднинг сўзларига таяниб маълумот берди. Унга кўра, Aфғонистон разведка вазири этиб Толибон сиёсий қанотининг аъзоси Мулла Aбдулҳақ Васик тайинланган.

Толибон сўнгги кунларда янги ҳукумат тузиш устида жиддий иш олиб бораётганини айтиб келаётганди.

Ҳозирда ҳаракатнинг беш етакчиси бор. Шу пайтгача 26 кишилик Олий маслаҳат ва қарор қабул қилувчи кенгаши ҳам амал қилиб келган.

Aфғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи - мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд.

Вазирлар маҳкамаси раҳбарининг янги ўринбосари - мулла Aбдулғани Барадар.

Мудофаа вазири - Толибон асосчиси Муҳаммад Ёқуб Мужоҳиднинг ўғли.

Ички ишлар вазирлиги бошлиғи "Ҳаққоний тармоғи" асосчиси Сиражуддин Ҳаққонийнинг ўғли.

Маданият ва ахборот вазири - Забиҳуллоҳ Мужоҳид.

Ташқи ишлар вазири - мулла Aмирхон Муттаки.

Разведка вазири - Aбдул Ҳақ Васик.

Рисолат МАХСИМОВА

    Бошқа янгиликлар