my5
Sevimli

Тошкентда талабалар билан боғлиқ қандай муаммо бўлмоқда? Вазир ҳолатни тезкор ўрганди

ЖАМИЯТ 08.09.2021, 12:10
Теглар: Талаба, Тошкент, Вазир
Тошкентда талабалар билан боғлиқ қандай муаммо бўлмоқда? Вазир ҳолатни тезкор ўрганди

6 сентябрдан барча олий таълим муассасаларида янги ўқув йили анъанавий шаклда бошланди. Ушбу жараёнда асосий олийгоҳлар жойлашган Тошкент шаҳри талабалар билан гавжумлашди ва улар билан боғлиқ қатор муаммолар яна кўпайди.

Шу кунларда ижтимоий тармоқ ва интернет сайтлари орқали ҳам талабалар турар-жойларида жойлар чеклангани, олий таълим муассасалари талабаларга сабабсиз ётоқхоналардан жой берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов вазиятни жойига чиқиб  ўрганди.

Жумладан, вазир А.Тошқулов Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб,  университетнинг умумий сиғими 867 ўринга мўлжалланган иккита талабалар турар-жойи билан яқиндан танишди ва ёшларга яратилган шароитларни ҳамда ҳудудлардан келаётган талабаларни ётоқхоналарга жойлаштириш ҳолатини ўрганди.

Ҳозирги кунда университетнинг талабалар турар-жойида жами 867 нафар талабалар яшаши учун тўлиқ шароитлар яратилган бўлиб, бугунги кунгача ётоқхоналарда ҳудудлардан келган 686 нафар талаба, жумладан, 121 нафари имтиёз асосида, шундан, 44 нафари – ногирон, 38 нафари – Темир дафтар, 29 нафари – чин етим жойлаштирилгани бўйича маълумот берилган.

Ўрганиш давомида жорий йилнинг 20 сентябрь санасида фойдаланиш учун топширишга мўлжалланган 380 ўринли талабалар турар-жойининг капитал таъмири ва жиҳозлаш ишлари билан танишилган.

Талабалар турар-жойларининг қамровини ошириш юзасидан, хусусан, 2 қаватли кроватлар сонини кўпайтириш эвазига яна кўплаб ўринлар ажратиш мумкинлиги таъкидланиб, шулар бўйича аниқ кўрсатмалар берилган.

Шарҳлар

Ижарада яшовчи талабалар учун муҳим янгилик эълон қилинди

27.09.2021, 11:07

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди.Ҳукумат Қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини...
Талабалар сайловда қатнашиш учун уйларига қайтадими?

14.09.2021, 10:19

Эндиликда яшаш ҳудудидан олисда таҳсил олаётган талабалар сайловда овоз бериши учун доимий яшаш жойидаги сайлов участкасига боришлари шарт эмас.Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган...
Тошкeнтда "Ўзбeкистон маданий мeроси – янги рeнeссанс пойдeвори" V халқаро конгрeсси бошланди

13.09.2021, 12:02

Жорий йилнинг 13–21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган анъанавий маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтади.Маълумотларга кўра, ҳафталик доирасида бир қатор кўргазмалар ва...
Талабалар учун давлат-хусусий шериклик асосида турар жойлар қурилади

10.09.2021, 11:55

“Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори  қабул қилинди. Қарорга кўра, талабалар турар жойлари давлат-хусусий шериклик...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси