Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилгани юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг баёноти эълон қилинди
Унга кўра, Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди.
"Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади.
Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз", - дейилади расмий баёнотда.