my5
Sevimli

Россия фавқулодда вазиятлар вазири қутқарув жараёнида ҳалок бўлди

ДУНЁ 08.09.2021, 16:21
Россия фавқулодда вазиятлар вазири қутқарув жараёнида ҳалок бўлди

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазири Евгений Зиничев хизмат вазифасини бажараётган пайтда фожиали ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди. 

Маълум қилинишича, кутилмаган ўлим вазир Евгений Зиничев Aрктика зонасини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича идоралараро машғулотларга қатнашаётган пайтда юз берган. 

Зиничев Дудинка шаҳрига Красноярск ўлкаси губернатори Aлександр Усс билан бирга янги ўт ўчириш пункти қандай қурилаётганини текшириш учун келган. Ўша жойга суратга олиш учун келган РТ телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян ўз телеграм каналида воқеа тафсилотларини ёзиб қолдирган. Унинг ёзишича, вазир ва оператор жарлик четида туришган, оператор сирғалиб сувга тушиб кетган. Зиничев уни қутқариш учун югуради ва чиқиб турган тошга урилади. Шу тарзда   оператор ҳам вазир ҳам вафот этишган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси