АсосийJamiyat

Ҳеч бир 1-синф ўқувчиси Президент совғасисиз қолмайди – ХТВ ота-оналарни хавотирланмасликка чақирди

'Ҳеч бир 1-синф ўқувчиси Президент совғасисиз қолмайди – ХТВ ота-оналарни хавотирланмасликка чақирди'ning rasmi

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, айрим ҳудудларда 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари ёки унинг таркибидаги айрим ўқув қуроллари етиб бормагани ҳақида хабарлар келиб тушган. 

Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

" – Афсуски, пандемия янги ўқув йили бошланишининг сўнгги кунигача баъзи ота-оналар томонидан фарзандларининг ҳужжатларини топширишини кечиктирди, шу билан бирга, баъзи етказиб берувчиларнинг кечикишига ҳам олиб келди.  Бу эса ўз-ўзидан совғаларни ҳисоб-китоб қилишда ва тўлиқ қилиб етказишда муаммоларни юзага келтирди.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан вазиятни тўғри қабул қилишларини ва тез кунда совғалар ҳар бир болага етиб бориши таъминланишини маълум қилади. Совғалар ичидаги баъзи етмай қолган ўқув қуроллари жойига қайтадан етказилиб, тарқатилади", – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, вазирлик бир ҳафта давомида мазкур ҳолатни тўлиқ инвентаризация қилади. Шундан сўнг ҳам фарзандларига совға ёки дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлигининг 71 202 09 09 Ишонч телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш  сўралмоқда.  

    Бошқа янгиликлар