my5
Sevimli

Москвада ўлик ҳолда топилган ўзбекистонлик йигит юзасидан расмий маълумот берилди

ДУНЁ 09.09.2021, 10:06
Москвада ўлик ҳолда топилган ўзбекистонлик йигит юзасидан расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Москва шаҳрида ўлик ҳолда топилган, 1990 йилда туғилган ўзбекистонлик меҳнат мигранти ҳақида тарқалган хабарлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси томонидан ўрганилмоқда.

Хусусан, вафот этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди. Унинг яқин қариндошлари билан алоқа ўрнатилиб, жасадни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Шунингдек, Россиянинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан алоқалар ўрнатилиб, мазкур ҳодиса назоратга олинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси