Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Халқаро конгресс марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Прездиенти, ЎзЛиДеп томонидан президентликка тавсия этилган номзод Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
"Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича, съездда президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли янги китоби тақдим этилди.

Китоб 7 бўлимдан иборат ва улар қуйидагича номланган:
- «Янги Ўзбекистон стратегияси»
- «Халқпарвар давлат»
- «Миллий иқтисодиётни ривожлантириш»
- «Адолатли ижтимоий сиёсат»
- «Маънавий тараққиёт»
- «Хавфсизлик ва ташқи сиёсат»
- «Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар».
Китобда Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз боради.
Айни пайтда бўлиб ўтаётган съездда маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ҳам «Янги Ўзбекистон стратегияси» деб номланган.






