Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилди.
Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Маълум қилинишича, батафсил тафсилотлар бугун соат 15:00 да эълон қилинадиган расмий пресс-релизда тмаълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал жорий йил 29 июль куни ҳам Марказий банки Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирган эди.