Давлатобод туманида спиртли ичимлик ичиш жиноятга сабаб бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қлинишича, жорий йил 7 сентябрь куни соат 23:30 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2014 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан судланган, 1996 йилда туғилган фуқаро A.Р. мастлик ҳолатида 1986 йилда туғилган таниши Б.Н.ни пичоқлаб қўйган.
Улар биргаликда қўшниси, 1968 йилда туғилган аёлни яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилишади, шундан сўнг, маст ҳолда ўзаро жанжаллашиб қолиб, фуқаро A.Р. қўлида бўлган ош пичоқ билан Б.Н.нi бўйин сохасига бир маротаба урган.
Натижада, Б.Н. оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 7 центябръ куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.