2021 йил 9 сентябрь куни соат 09:20 ларда Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Азларсой МФЙ ҳудудидан ўтган темир йўл кесишмасида фуқаро А.Й. бошқарувидаги №2302-рақамли электровоз ҳамда ҳайдовчи Б.Б. бошқарувидаги "HOWO" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилди.
Тўқнашув натижасида юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
️Ҳодиса жойига туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, воқеа тафсилотларини ўрганган ва ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.






