АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар қиймати 2 514,7 млн. долларлик 129 та лойиҳа фойдаланишга топширилган

'Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар қиймати 2 514,7 млн. долларлик 129 та лойиҳа фойдаланишга топширилган'ning rasmi

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар қиймати 2 514,7 млн. долларлик 129 та лойиҳар фойдаланишга топширилди, 21 302 та янги иш ўрни яратилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Шоҳрасул Шоҳаъзамий маълум қилди.

Жумладан, умумий қиймати 1747,5 млн. долларга тенг 33 та “Тармоқ” лойиҳалари ҳамда 767 млн. долларга тенг 96 та “Ҳудудий” лойиҳалардир.

“Тармоқ” лойиҳадарга мисол қилиб келтириб:

Навоий вилоятида умумий қиймати 110 млн. долларга тенг “Давлат-хусусий шериклик асосида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини" қуриш” лойиҳаси (20 та янги иш ўринлари);

Навоий вилоятида умумий қиймати 247,6 млн. долларга тенг "Уюмда эритмага ўтказиш цехининг (ЦКВЗ) техноген чиқиндиларини қайта ишлаш мажмуасини қуриш ГМЗ-7 (I-II босқич) лойиҳаси (1 158 та янги иш ўринлари);

Қашқадарё вилоятида умумий қиймати 75,1 млн. долларга тенг "Алан" конида сиқув компрессор станциясини қуриш лойиҳаси (29 та янги иш ўринлари);

Сурхондарё вилоятида умумий қиймати 80,4 млн. долларга тенг Тўполанг дарёсида Зарчоб КГЭСлар каскадини қуриш (2-босқич) лойиҳаси (44 та янги иш ўринлари);

Умумий қиймати 457,8 млн. долларга тенг “Республика бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий қилиш лойиҳаси;

Фаргона вилоятида умумий қиймати 70,2 млн. долларга тенг "Кварц" АЖ томонидан флоат ойна ишлаб чиқариш янги линиясини қуриш (280 та янги иш ўринлари) лойиҳаларини айтиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар