my5
Sevimli

МДҲ ўйинларида Ҳалимажон Қурбонова олтин медални қўлга киритди

СПОРТ 09.09.2021, 20:40
МДҲ ўйинларида Ҳалимажон Қурбонова олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Aзиз Aбдуҳакимов бугун, 9 сентябр куни Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Биринчи МДҲ ўйинлари”га ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирликнинг Матбуот хизмати маълум қилди.

Дзюдо бўйича кечаётган финал баҳслари олдидан Aзиз Aбдуҳакимов  спортчиларимиз билан суҳбатлашиб, уларга мотивация берди ҳамда юртбошимиз бошчилигида бутун ўзбек халқи уларнинг МДҲ ўйинларидаги иштирокини катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини, бундан буёғига фақат олға бориш кераклигини  таъкидлади.

Шундан сўнг дюздо бўйича финал баҳсларига старт берилди. Унда биринчилар қатори иштирок этган иштирокчимиз Ҳалимажон Қурбонова Россия Федерация вакили Aлина Сергеевага қарши курашди ҳамда уни яққол устунлик билан енгди.

Шундай қилиб, 48 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Ҳалимажон Қурбонова дзюдо бўйича МДҲ ўйинларининг олтин медал соҳибасига айланди.

Шарҳлар