АсосийJamiyat

“Сиёб” бозорида сотувчилар нимани талашди? Ҳолат юзасидан маълумот берилди

'“Сиёб” бозорида сотувчилар нимани талашди? Ҳолат юзасидан маълумот берилди'ning rasmi

5 сентябр куни Самарқанд шаҳар “Сиёб” деҳқон бозорида савдо қилувчи сотувчилар савдо жойига талашиб, бир-бирини ҳақорат қилган. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълумот берди.

Натижада улар ўртасида жанжал юзага келиб, бир нечта сотувчилар бир-бирини урган. Ҳодиса жойига ИИБ ходимлари зудлик билан етиб бориб, келишмовчиликни бартараф этиб, жанжал иштирокчиларига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар