sevimli
Sevimli

Жиззахда 6 ёшли болани асфальт ётқизиш машинаси босиб кетди. У воқеа жойида ҳалок бўлди(видео)

ЖАМИЯТ 09.09.2021, 22:50
Жиззахда 6 ёшли болани асфальт ётқизиш машинаси босиб кетди. У воқеа жойида ҳалок бўлди(видео)

Жиззах вилояти Пахтакор туманида 6 ёшли бола асфальт ётқизиш машинаси остида қолиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа 7 сентябрь куни соат 17:10 атрофида Боғишамол қишлоғида содир бўлган. 2016 йилда туғилган Т.Ш. велосипеди билан маҳалла ҳудудида иш жараёнини ўтказаётган асфальт ётқизиш машинаси орқа томонига яқинлашган. Ҳайдовчи орқага қараб ҳаракатланган пайтида бола машина билан тўқнашиб, йиқилган ва машина остида қолиб кетган.

Натижада, бола воқеа жойида вафот этган. Ҳолатга ҳайдовчининг бепарволиги, иш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани, ҳайдовчи олдида уни огоҳлантириб туриши керак бўлган ёрдамчиларнинг йўқлиги сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан оғир техника воситаси тегишли бўлган фирма раҳбарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси билан маъмурий баённома тузилган

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси