Қозон шаҳрида ўтаётган МДҲ ўйинлари доирасида дюздо бўйича финал баҳсларида ўзбекистонлик қизлар фаол иштирок этишмоқда. Ҳалимажон Қурбоновадан кейин яна бир ҳамюртимиз Шукуржон Aминова ҳам олтин медални қўлга киритди.
57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шукуржон Aминова россиялик Вита Майданикка қарши кураш олиб борди ва ғалаба қозонди.