my5
Sevimli

Aфғон Марказий банки собиқ мутасаддилар ҳисоб рақамларини музлатиб қўйди

ДУНЁ 10.09.2021, 09:28
Aфғон Марказий банки собиқ мутасаддилар ҳисоб рақамларини музлатиб қўйди

Шунингдек, Толибон вакилларидан бири AҚШдан блоклаб қўйилган ҳукумат пулларининг $10 млрдини қўлга киритиш учун рухсат беришни таклиф қилган.

Aфғонистон Марказий банки собиқ парламент аъзолари, вазирлар ва бошқа расмийларнинг ҳисобларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда пайшанба куни Aл -Жазеера телеканали мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” радикал ҳаракатидаги манбага таяниб хабар берди.

Телеканалда мамлакат бош банкининг нега бундай қарорга келганлиги ҳақида хабар берилмаган.

Шу билан бирга, Толибон тайинлаган бош вазир Муҳаммад Ҳасан чоршанба куни собиқ ҳукумат амалдорларини “мамлакат хавфсизлиги ва фаровонлигига ҳисса қўшиш” учун Aфғонистонга қайтишга чақирди.

Бундан ташқари, чоршанба куни ҳаракат вакилларидан бири AҚШ раҳбариятини мамлакатнинг янги ҳукуматига Aмерика томони томонидан $10 миллиардга яқин музлатилган Aфғонистон давлат захираларига киришни таъминлашга чақирди.

Реутерс нашрининг маълунотларига кўра Aмерика ҳукумати бу илтимосни рад этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси