my5
Sevimli

Хитойлик қўлсиз паралимпиячи тўртта “олтин” олиб дунёни ҳайтратга солди

ДУНЁ 10.09.2021, 10:25
Теглар: Олтин, паралимпиячи
Хитойлик қўлсиз паралимпиячи тўртта “олтин” олиб дунёни ҳайтратга солди

“Қўлсиз сузувчи” лақабли 30 ёшли Чжен Тао Токио Паралимпиадасида тўртта олтин медални қўлга киритди.

У 50 метрга баттерфляй, 50 метрга эркин усулда сузиш ва 50 метрга чалқанча, шунингдек, эстафета пойгаси 4х50 метрга эркин усулда сузишда жаҳон чемпиони ва Хитой миллий қаҳрамонига айланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Унинг индивидуал ғалабалари ҳам ҳаттоки имконияти чекланган спортчилар учун жаҳон рекордига айланган.

Чалқанча сузишда ғалаба қозонганидан кейин унинг икки ёшли қизига ёзган видео-хабари ижтимоий тармоқларда “хит”бўлди: “Қизим, менга қара-мен жуда тез сузаман, гарчи қўлларим бўлмаса ҳам!”

“Мен бор кучимни бердим, чунки бу менинг Паралимпиада-2020даги сўнгги чиқишим эди. Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши сузиш!” - деди у мусобақадан сўнг журналистларга қарата.

Маълумотга кўра, Чжен Тао болалигида электр токи уриши оқибатида иккала қўлидан айрилган.

Шарҳлар

Ўзбекистон олтин захираси бўйича дунёда 17-ўринни эгаллади

15.07.2021, 15:46

Маълум бўлишича, олтин сотиб олиш бўйича энг фаол марказий банклар бешталигига Ўзбекистон ҳам кирган.Ярим йиллик танаффусдан сўнг, жаҳон марказий банклари олтинга инвестицияларни фаол равишда оширишни...
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 1 март ҳолатида 1.1 млрд долларга камайган

20.03.2021, 16:48

Ўзбекистон Марказий банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.Унга кўра, 2021 йил 1 март ҳолатида, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 1,1 млрд долларга камайиб, 33,2 млрд долларни ташкил...
Ўзбекистон сўнгги уч йил ичида биринчи марта январ ойида олтин сотмади

22.02.2021, 18:55

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон уч йил ичида биринчи марта январ ойида олтин сотмади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб Спот хабар бермоқда. Мамлакат...
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича яна етакчига айланди

30.10.2020, 22:55

Ўзбекистон июль-сентябрь ойларида 35 тонна олтин сотиб, бу борада дунёда етакчига айланди. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Туркия эгаллаб турибди.Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълумотларига кўра,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси