АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яна 687 нафар кишида коронавирус аниқланди. 159 нафар киши пневмонияга чалинди

'Ўзбекистонда яна 687 нафар кишида коронавирус аниқланди. 159 нафар киши пневмонияга чалинди'ning rasmi

Кеча Ўзбекистонда 687 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, айни вақтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 163108 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 72 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 20 нафари Андижон вилоятида,
  • 11 нафари Бухоро вилоятида,
  • 15 нафари Жиззах вилоятида,
  • 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 16 нафари Наманган вилоятида,
  • 69 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 17 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 13 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 63 нафари Фарғона вилоятида,
  • 14 нафари Хоразм вилоятида,
  • 109 нафари Тошкент вилоятида,
  • 251 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 46 нафар,
  • Андижон вилоятида 55 нафар,
  • Бухоро вилоятида 12 нафар,
  • Жиззах вилоятида 29 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар,  
  • Навоий вилоятида 10 нафар,
  • Наманган вилоятида 22 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 90 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 32 нафар,
  • Фарғона вилоятида 70 нафар,  
  • Хоразм вилоятида 24 нафар
  • Тошкент вилоятида 105 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 233 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 155114 (+740) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1142 нафарни ташкил қилган.

Шу билан бирга 159 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 25115 нафарга етган. 

Кеча уларнинг 329 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18955 нафарни ташкил қилган.

Бошқа янгиликлар