my5
Sevimli

"Етти ухлаб тушимга кирмаган эди". Тасодифан Эркинжон Турдимов қабулига борган йигитнинг орзулари кутилмаганда амалга ошди

ЖАМИЯТ 10.09.2021, 11:05
Теглар: ҳоким, ​Самарқанд, сайёр қабул
"Етти ухлаб тушимга кирмаган эди". Тасодифан Эркинжон Турдимов қабулига борган йигитнинг орзулари кутилмаганда амалга ошди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими сайёр қабулига борган фуқаро ва уларнинг самимий суҳбати акс этган видео кенг тарқалди.

Мазкур видеода имконияти чекланган фуқаро ўзига ногиронлик аравачаси кераклигини айтади, унинг самимийлиги Самарқанд вилояти ҳокимини хурсанд қилиб, Эркинжон Турдимов унга уйини ҳам таъмирлаб беришларини, ҳаттоки уйлантириб қўйшларини таъкидлайди.

Жумладан, ҳоким масъулларга "Косибчилик учун жой қуриб берасан, ҳамма керакли жиҳозлар билан таъминлайсан", дея топшириқ беради.

Йигитнинг "Буларингиз бермайди, барибир ухлатади", деган сўзлари ҳокимнинг самимий кулгусига сабаб бўлди. 

Шундан сўнг, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан мурожаатчи Ойбек аравачага эга бўлди. Шунингдек, чиройли таъмирланган уй уни ҳаяжонига сабаб бўлди. У видео давомида бундай бўлишини етти ухлаб тушига кирмаганлигини айтади. Йигитнинг сўзларига кўра, у сайёр қабулдан наф чиқишига ишонмаган. Аммо ҳозир у берилган ёрдам ва қисқа фурсатда қилинган ишдан ҳайратда.

"Бунака бўлиши етти ухлаб тушимга кирмаган эди ", дейди ҳоким қабулига бориб, орзулари амалга ошган йигит.

Шарҳлар

Самарқанддаги боғчада ёнғин содир бўлди, болалар эвакуация қилинган

04.10.2021, 16:00

Бугун, 4 октябр куни соат 14:36 да Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот...
Самарқандда танишига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган уйдан олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

23.09.2021, 11:48

Самарқандда танишига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган уйдан олиб беришни ваъда қилган шахс аниқланди.Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя...
Самарқанддаги бир кўчада транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

20.09.2021, 14:42

Самарқанд шаҳридаги Абдураҳмон Жомий кўчасини Университет ҳиёбонидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган қисмида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар ҳокими...
Жиззах ва Самарқандда оилавий меҳмон уйлари сони ортмоқда

28.08.2021, 14:59

 Жиззах ва Самарқанд вилоятларида оилавий меҳмон уйлари сони ортиб бормоқда.Мазкур ҳудудлар билан танишиш мақсадида гидлар, сайёҳлик ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа -...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси