my5
Sevimli

Толибон муваққат ҳукуматига ўзбeклар ҳам қўшилди

ДУНЁ 10.09.2021, 12:39
Теглар: Толибон
Толибон муваққат ҳукуматига ўзбeклар ҳам қўшилди

Толибон Афғонистонда янги тузган муваққат ҳукумати таркибидан ўзбек ва тожик миллатига мансуб амалдорлар жой олди.

Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритиши давлатда истиқомат қилувчи этник озчиликларнинг хавотирларига сабаб бўлган. Чунки Толибон ҳаракати етакчилари асосан этник пуштунлардан ташкил топган. 

Янги тузилган муваққат ҳукумат таркибига этник ўзбек Абдул Салам Ҳанафий ва тожик Дин Муҳаммад Ҳаниф, Фасиҳуддин Бадахшонийлар киритилган. Абдул Салам Ҳанафий муваққат ҳукуматда бош вазир ўринбосари бўлиб, Дин Муҳаммад Ҳаниф иқтисодиёт вазири, Фасиҳуддин Бадахшоний эса штаб бошлиғи вазифасини бажариши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Толибон 6 сентябрь куни бўйсунмаган Афғонистоннинг сўнгги вилояти Панжшерни эгаллаб, бутун Афғонистон ҳудудида ўз назоратини ўрнатган эди.

Шарҳлар

"Толибон" ҳаракати мамлакатнинг уч ойлик даромад ҳисоботини тақдим этди

21.11.2021, 17:38

“Толибон” Молия вазирлиги ҳаракатнинг уч ойлик ҳисоботини тақдим этди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди. Қайд этилишича, сўнгги 78 иш кунида “Толибон” ғазнасининг даромади 26,915 миллиард афғоний...
"Толибон” ўз сафини тозалашга киришди

19.10.2021, 07:39

Афғонистонда ҳукуматини қўлга олган “Толибон” порахўр ҳамда нопок одамлардан тозалаш бўйича ички ишлар ва мудофаа вазирликларининг қўшма комисияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда мамлакат ахборот...
"Толибоннинг тан олиниши"—Забиҳулло Мужоҳид “ТАСС”га интервью берди

11.10.2021, 11:47

“Толибон” ҳаракати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид “ТАСС” агентлигига интервью берди. Унда ҳаракатнинг тан олиниши, молиявий манбалари ва “Ахлоқ полицияси” хусусида сўз боради, дея хабар бермоқда...
Ўзбекистонда бўлиб турган афғон учувчиларини эвакуация қилиш бошланди

13.09.2021, 18:32

“Reuters” агентлиги бир ойга яқин вақтдан бери Ўзбекистондаги лагерда бўлиб турган афғон учувчилари кеча, 12 сентябрь куни мамлакатни тарк этишни бошлаганини маълум қилди.Агентлик билан суҳбатлашган...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси