АсосийSport

Тошкент яқинидаги автодромда автопойга ўтказилади

'Тошкент яқинидаги автодромда автопойга ўтказилади'ning rasmi

Пскентдаги "Жанубий" трассасида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Чемпионат Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади.

Тошкент яқинидаги автодромда Ўзбекистон чемпионати мақомидаги пойгалар ўтказилади. Ушбу пойгаларда республиканинг турли бурчакларидан келган клубларнинг 40 дан ортиқ махсус тайёрланган автомобиллари иштирок этади. Иштирокчилар машина маркаси ва двигатель ҳажмига қараб турларга бўлинади.

Пойгачилар учта тоифада беллашадилар:

  • Миллий (маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар)
  • С1600 класси (двигатели 1600 см³ гача бўлган хорижий автомобиллар)
  • С2000 класси (двигатели 2000 см³ гача бўлган хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар).

 

Барча турларда 15 та доирадан иборат учта пойга натижаларига кўра, якка тартибдаги чемпионатда учта ғолиб аниқланади. Шунингдек, энг яхши жамоалар эълон қилинади.

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, мусобақанинг бу тури автоспорт мухлислари орасида машҳур.

Пойгаларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтадиган "Пскент жанубий" трассаси Тошкентдан 60 км узоқликда жойлашган. Пойга йули (трек) узунлиги 4,5 км. Доиралар сони 15та.

Ўзбек серияли автопойгалар мамлакатимиздаги энг биринчи автоспорт мусобақаларидан бири ҳисобланади. 1996 йилда автопойга бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтган.

    Бошқа янгиликлар