my5
Sevimli

Ангренда МЧЖ маблағларини талон-торож қилган собиқ раҳбарнинг кирдикорлари фош бўлди

ЖИНОЯТ 10.09.2021, 17:49
Теглар: Бош прокуратура
Ангренда МЧЖ маблағларини талон-торож қилган собиқ раҳбарнинг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Ангрен шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Текширув натижаларига кўра, “C.” МЧЖнинг 2020 йил сентябрь ойида лавозимдан озод этилган собиқ раҳбари С.Қ. “Мобил-банкинг” хизмати иловаси орқали жорий йилнинг февраль ойига қадар МЧЖ ҳисоб-рақамидаги 605,6 млн сўмни ўз эҳтиёжлари ва бошқа мақсадларга сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Тойлоқда фуқарони Польша давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

11.10.2021, 18:36

Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга...
Жиззахда фуқарони магистратурага ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

07.10.2021, 17:23

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Л. фуқаро Д.ни танишлари орқали 2500 АҚШ доллари эвазига Жиззах давлат педагогика институтининг...
Сергелида фуқароларга уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар устидан жиноят иши қўзғатилди

29.09.2021, 15:13

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K” МЧЖ раҳбари М., норасмий раҳбари...
Шайхонтоҳурда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

18.09.2021, 11:56

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.В., С.Х. ва И.Ж.лар, кучли таъсир қилувчи 100 дона “Регапен” номли...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси