АсосийЖАМИЯТ

"Шерзод Шерматов, Яккабоғга сизнинг ислоҳотларингиз етиб келгани йўқ!" Қашқадарёдаги мактабда парта йўқлигидан полда дарс қилаётган болалар тасвирланган видео ёзув тарқалди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ўқувчиларнинг полда...

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ўқувчиларнинг полда ўтиргани билан боғлиқ ҳолат айни вақтда Вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. 

Ушбу видео ёзувда муаллиф томонидан "ҳурматли халқ таълим вазири Шерзод Шерматов биз томонга бир боқиб қўйинг. Юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларингиз кўзни қувонтиради! Лекин Яккабоғда сизни ислоҳотларингиз етиб келгани йўқ!" дейилади.

Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан мазкур ҳолат ва видео лавҳанинг ҳаққонийлиги ўрганилмоқда.

Бошқа янгиликлар