Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида давом этаётган I МДҲ ўйинлари тобора ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик самбочилар ҳам муносиб иштирок этди, улар битта олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда Ўзбекистон терма жамоасининг умумий ғалабасига салмоқли улуш қўшди.
Кеча, 10 сентябрь куни ўзбекистонлик самбочилар қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон самбо ассоциацияси раҳбарияти, спортчиларимизнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари қатнашди.
I МДҲ ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган самбочиларимиз билан танишинг:
Олтин:
-50 кг: Сабина Давлатова,
Кумуш:
-64 кг: Шахриёр Маматқулов,
-71 кг: Мусохон Зиядинов,
-79 кг: Худоёр Ибройимов,
+98кг: Руслан Растамов,
-54 кг: Шоҳида Хонтўраева,
-59 кг: Азада Аймуратова,
+80кг: Севара Шамсиддинова,
Бронза:
-98 кг: Мурод Эркинов,
-65 кг: Шоҳиста Амирова,
-72 кг: Бегойим Хайитова,
-80 кг: Чарос Озодова.