АсосийSport

Ўзбекистон оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

'Ўзбекистон оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади'ning rasmi

IWF (Халқаро оғир атлетика федерацияси) 2021-йилги Жаҳон чемпионати мезбони номини эълон қилди.

Ижроқўм қарорига кўра, бу йилги жаҳон биринчилиги ҳамда ИWФ сайлов конгресси Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу эса табиийки ҳамюртларимиз Халқаро оғир атлетика федерациясидаги ўрнини мустаҳкамлашига замин яратади. Ушбу сайлов жараёнлари 20-21-декабр кунлари бўлиб ўтади. Жаҳон биринчилиги медаллари учун кураш Тошкентда 7-17-декабр кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё оғир атлетика федерацияси Конгресси-2021, қолаверса оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати юқори даражада ташкиллаштирилган эди.

    Бошқа янгиликлар