my5
Sevimli

Ўзбекистон автомобил спорти Низоми ва қоидалари кучга кирди

СПОРТ 11.09.2021, 21:25
Теглар: Туризм ва спорт вазирлиги
Ўзбекистон автомобил спорти Низоми ва қоидалари кучга кирди

Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Халқаро автомобил федерацияси (ФИA)нинг расмий аъзоси бўлган Ўзбекистон Миллий автомобил клуби жамоатчилик бирлашмаси томонидан мамлакатимизда автомобил спорти қоидалари тасдиқланди.

Жорий йил 9 центябрда бўлиб ўтган учрашувда Туризм ва спорт вазири ўринбосари Aвазжон Каримов ҳамда Ўзбекистон Миллий автомобил клуби жамоатчилик бирлашмаси вице-президенти Aлекс Сой Ўзбекистон Республикасида автомобил спорти Қоидалари ҳамда автомобил спорти бўйича 2021 йилги республика ва минтақалараро мусобақалар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаб, имзолашди.

Ўзбекистон Республикасида автомобил спорти Низоми ва Қоидалари Ўзбекистон Миллий автомобил клуби жамоатчилик бирлашмаси томонидан Халқаро спорт кодекси(ИСC)га мувофиқ ҳамда спорт ваколатлари асосида ишлаб чиқилган ва мувофиқлаштирилган.

Халқаро автомобил федерацияси (ФИA)га – 1904-йилда асос солинган бўлиб, у бутун дунёда халқаро автомобил спортини (картингдан бошлаб Формула-1га қадар) бошқарувчи нуфузли орган ҳисобланади. ФИA, шу билан бирга жаҳондаги етакчи автомобил ташкилотларини ўз атрофига бирлаштириб, нафақат автомобил спортини ривожлантиришга, балки сайёрамиздаги йўл ҳаракати иштирокчиларини хавфсиз, барқарор ва қулайлик билан таъминлашга хизмат қилади.

ФИAга жаҳондаги 143 мамлакатнинг 245 дан ортиқ автомобил спорти клублари, хусусан “Ўзбекистон миллий автомобил клуби” жамоатчилик бирлашмаси ҳам аъзо бўлган. Ташкилотнинг бутун дунё бўйича 80 миллиондан ортиқ аъзолари мавжуд.

Халқаро спорт кодексига (ИСC) мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида автомобил спорти Низоми ва Қоидалари миллий автоспортнинг ривожланиши, шунингдек, мамлакатнинг халқаро автоспортга уйғунлашувига сезиларли таъсир кўрсатади. Бу эса, ўз навбатида юртимизда автоспорт бўйича халқаро мусобақаларни ўтказиш имконини беради. Шунингдек, сезиларли даражада спортчиларимиз учун картингдан бошлаб Формула-1гача бўлган мусобақаларда қатнашиш имкониятини очиб беради.

Шарҳлар

Татаристон Президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

10.09.2021, 20:17

9 сентябр куни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимовни қабул қилди.Унда Татаристон...
Қозон - 2021: Ўзбекистонлик спортчилар муай-тай бўйича 8 медални қўлга киритди

09.09.2021, 18:56

8 cентябр куни Татаристон Республикасининг Қозон шаҳридаги Биринчи МДҲ ўйинлари доирасида муай-тай бўйича финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда 9 нафар юртдошимиз қатнашиб, 1 та олтин,...
Қозон 2021: Ўзбекистонлик 5 боксчи ярим финалга йўл олди (фото)

02.09.2021, 22:24

Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган Биринчи МДҲ ўйинларининг бокс беллашувларида ўзбекистонлик 5 нафар боксчи чорак финалда рақибларини мағлуб этиб ярим финалга йўл олишди. Бу...
Тошкентда Йога фестивали ўтказилди (фото)

20.06.2021, 20:57

21 июнь - Халқаро йога куни. Шу муносабат билан пойтахтимизда “Йога фестивали” ташкил этилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди. Дастлаб сана муносабати билан А.Навоий...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси