my5
Sevimli

Бугун Огаҳий ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинади

МАДАНИЯТ 12.09.2021, 10:01
Бугун Огаҳий ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинади

Бугун соат 18:00 да Адиблар хиёбонида улуғ адиб Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинади. Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамкорлигида суратга олинган.  

"Огаҳий" фильми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида "Халқ юраги" номи остида яратилган 24 қисмли туркум фильмлардан бири.

Сценарий муаллифи Гўзалой Матёқубова, постановкачи режиссёр Муроджон Одилов, оператор Сейран Ковалов, картина директори Ойбек Содиқов.

Куни кеча Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Орипов, Ғафур Ғулом каби фильмлар премьера қилинганди. 29 сентябрга қадар Чўлпон, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.

Барча премьералар Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси