my5
Sevimli

Ўзбекистонлик спортчилар МДҲ мусобақаларини 91 та медаль билан иккинчи ўринда якунлади

СПОРТ 12.09.2021, 10:58
Ўзбекистонлик спортчилар МДҲ мусобақаларини 91 та медаль билан иккинчи ўринда якунлади

Хабар берилишича, Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк бор ўтказилган МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 91 та медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Ҳамюртларимиз мусобақада 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза жами 91 та медалларига сазовор бўлишди. Бу мезбон Россия жамоасидан сўнг иккинчи кўрсаткич бўлди. Сўнгги кунда бўлиб ўтган баҳсларда вакилларимиз карате, бадиий гимнастика, футзал спорт турларида шоҳсупага кўтарилишди. Унда шоҳсупага кўтарилган спортчилар:

Олтин медал: Дилдора Aлиқулова (каратэ).

Кумуш медал: Ирода Садикова, Доменика Дамирова, Aида Хайдарова, Мубина Камолова (жамоавий баҳсларда, бадиий гимнастика), Насибабону Нарбаева (каратэ), Моҳларойим Ҳакимжонова (каратэ).

Бронза медал: Aнастасия Сарансева (2 та: тасма ва халқа баҳсларида, бадиий гимнастика), Исломжон Сатторов (каратэ), Бону Эгамбердиева (каратэ), Севинч Содиқова ва Диана Гарамова (бадминтон, жуфтлик) футзал терма жамоаси.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси