my5
Sevimli

Когон туманида профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 12.09.2021, 14:47
Когон туманида профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.  Бу ҳақда  Бухоро вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар бермоқда. 

Унда, 10-сентябр куни тахминан соат 14:30ларда Когон тумани ИИБ профилактика инспекторига, Шофиркон тумани, “Чандир” маҳалласида яшовчи, 1969-й.т.Б.Б. исмли шахс ўзга бир фуқаронинг аризасини оқибациз қолдириб, тўпланган ҳужжатлар юзасидан қонуний чора кўрмаслик эвазига 100 AҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси