my5
Sevimli

Яшнобод туманидаги уйнинг 9-қаватидан креслони улоқтирган аёл ҳақида ИИББ маълумот берди

ЖАМИЯТ 12.09.2021, 16:38
Яшнобод туманидаги уйнинг 9-қаватидан креслони улоқтирган аёл ҳақида ИИББ маълумот берди

Интернет тармоғида аёл киши тўққизинчи қаватдан кресло ташлаб юборгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича ИИББ қуйидагиларни маълум қилди:

"9-сентябр куни соат 13.30 да муқаддам судланган 38 ёшли Дурдона A. маст ҳолда бўлиб, бирор сабабсиз Яшнобод тумани Қорасув кўчасидаги уйнинг 9-қаватидан креслони улоқтириб юборган. Ҳолатга аниқлик киритиш учун воқеа жойига профилактика инспектори етиб келди. Профилактик суҳбат давомида аёл анчадан буён эски мебелидан қутулмоқчи бўлганини, аммо подезд орқали чиқаришга эринганини айтди ва бу ишидан афсусдалигини билдирди. Ҳолат туфайли ҳеч ким жабрланмади. 

Дурдона A.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) бўйича баённома расмийлаштирилди. 

Мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Яшнобод тумани судига йўналтирилди"

Шарҳлар