АсосийJinoyat

Наманганда эркак келинини пичоқлаб ўлдирди

'Наманганда эркак келинини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Наманган вилоятида 64 ёшли эркак ўзининг 31 ёшли келинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Янги давр” дастурида хабар қилинди.

Маълум бўлишича, Наманган вилояти Учқўрғон тумани Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаро жорий йилнинг 7 сентябрь куни тахминан соат 13:00да яшаш хонадонига келиб, маст ҳолатда ўзи билан бирга яшайдиган келини билан тортишиб қолган ва унга ошхона пичоғи билан бир неча маротаба зарба берган. Оқибатда 30 ёшли аёл олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этди.

Марҳум аёлнинг 5 ва 2 ёшли икки нафар фарзанди бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 7 сентябрь Учқўрғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 197-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар