my5
Sevimli

Тошкентда Камолиддин Беҳзод миниатюраларига бағишланган ноёб кўргазма бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 12.09.2021, 19:45
Тошкентда Камолиддин Беҳзод миниатюраларига бағишланган ноёб кўргазма бўлиб ўтди

Унда меҳмонлар музей тўпламида сақланаётган замонавий рассомлар ва хаттотларнинг миниатюралари билан танишди, дея хабар бермоқда OAV.Uz.

 “Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс пойдевори” халқаро конгресси меҳмонларининг навбатдаги манзили Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси бўлди.

Унда “Камолиддин Беҳзод: “Монийни ҳижолат қилиб”. “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси томонидан нашр этилган китоб-албомь тақдимоти ўтказилди.

Жумладан, “Камолиддин Беҳзод: “Монийни ҳижолат қилиб” китоб-албомининг тақдимоти билан бир қаторда XIV-XX аср бошларида қадимий Самарқанд қоғозига битилган хаттотлик ва қўлёзма наъмуналари намойиш этилди.

Кўргазманинг асосий қисми Беҳзод ва унинг шогирдлари томонидан яратилган, ҳозирги кунда дунёнинг турли музейлари ва кутубхоналарида сақланаётган асарларининг литографиялари, шунингдек, XV–XVI асрларда яратилган Ҳирот ва Бухоро миниатюралари нусхаларидан иборат бўлди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси