Ўтган ҳафта давомида Волга бўйи ҳудудларидан антитциклон ҳисобига кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Бу ҳақда Ўзбекистон гирометерология хизмати хабар берди. Унга кўра, салқин ҳаво шарққа Қозоғистон ҳудуди томонга қараб чекинади.
Шунингдек, бугун Ўзбекистонда ҳарорат 27-32° бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилаётгани айтилмоқда.
Шу билан бирга, эртага 14 сентябрь куни ва ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво 12-15° атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони иситади ва ҳарорат сешанба куни 29-34° дан - ҳафта охирига келиб 32-37° гача аста-секин кўтарилади.