my5
Sevimli

Ўзбекистонда ЯИМ 4000 долларга оширилади

ИҚТИСОДИЁТ 13.09.2021, 13:34
Ўзбекистонда ЯИМ 4000 долларга оширилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов маълум қилди.

"Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот тушунчасини аҳоли даромадлари билан чалкаштирмаслик керак. Ҳозир Ўзбекистонда ЯИМ номинал бўйича 1750 доллар атрофида. Ўртача ойлик иш ҳақи эса 2,6 миллион сўм, Тошкент шаҳрида 4,2 миллион сўм. Иккала тушунча ўртасида фарқ бор.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМни 1,6 баробарга ошириш бўйича имкониятлар етарли, аниқ ҳисоб-китоблар қилинган. Бундан мақсад Ўзбекистонда камбағалликни икки баробарга қисқартириш.

ЯИМни 2800 долларга, 2030 йилгача эса 4000 долларга ошириш натижасида халқаро стандартларга кўра, юқори-ўрта даромадли мамлакатлар қаторига кирамиз. Халқаро стандартларга мувофиқ, ЯИМ 1000 долларгача — даромади паст, 1000 дан 4000 долларгача — паст-ўрта, 4000 дан юқори — юқори-ўрта, 10 000 доллардан юқори — юқори даромадли мамлакатлар сифатида таснифланади", - деди  Ҳакимов

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси