my5
Sevimli

Буюк бритaния ҳукумaти Англиядa эмлaнгaнлик ҳaқидa пaспортни жорий этишдaн бош тортди

ДУНЁ 13.09.2021, 13:52
Буюк бритaния ҳукумaти Англиядa эмлaнгaнлик ҳaқидa пaспортни жорий этишдaн бош тортди

Шотландияда 1 октябрдан бошлаб ушбу паспортдан фойдаланиш мажбурий бўлади. Буюк Британия ҳукумати Aнглияда коронавирусга қарши эмлаш паспортини жорий қилмайди. Бу ҳақда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид маълум қилди, дея хабар берди ТАССга таяниб OAV.Uz.

Маълум қилинишича, паспорт шу ой охирида Буюк Британия аҳолисининг 80 фоизидан кўпроғи яшайдиган Aнглияда жорий этилиши, тунги клублар ҳамда оммавий тадбирларга йўлланма бўлиши керак эди. Бироқ бу ташаббус маҳаллий қаҳвахона эгалари ва айрим депутатлар томонидан танқид қилиниб, таклифда камситиш белгиларига ишора қилинган.  

Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистонда эмланганлик ҳақида сохта сертификатдан фойдаланганлик учун жавобгарлик маълум қилинган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси