АсосийJamiyat

Жиззахда ЙПХ ходими ҳайдовчига алкотестер ўрнига елим идиш берди (видео)

'Жиззахда ЙПХ ходими ҳайдовчига алкотестер ўрнига елим идиш берди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “ГАИ акаларимиздан алкотестерни инновацияси” сарлавҳаси остида видео тарқалди. Унда ЙПХ ходими ҳайдовчига алкотестер ўрнига елим идиш бергани акс этган. Ушбу ҳолат сабаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ЙПХ ходимларида “Алкотестер” воситаларидан фойдаланилмаётганлиги кўплаб эътирозларга ва мунозараларга сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати муносабат билдирди. 

Аниқланишича, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Жиззах шаҳри ҳудудида тунги хизматга жалб этилган ЙПХ инспекторлари томонидан маст ҳолда транспорт воситаси бошқараётган ҳайдовчиларни аниқлаш борасида рейд тадбирлари ўтказилаётган вақтда Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи, Сайилгоҳ кўчасида 5 нафар ЙПХ ходимлари томонидан “Кобальт” русумли транспорт воситаси тўхтатилган ва ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки қилмаганлигини аниқлаш мақсадида ЙПХ инспектори сафдор А.Шодмонқулов томонидан бир маротаба ишлатиладиган қоғоздан тайёрланган стакан кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ходимлар томонидан алкотестер воситасидан фойдаланмаганлиги учун барча ходимларга нисбатан кескин чоралар кўрилади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ 7 дона “Мета” русумли ва 6 дона “Alko Stop 8000S” русумли алкотестер воситалари билан таъминланган.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар