my5
Sevimli

Конгресс доирасида Қуръони каримнинг дунёда илк марта зарҳал ҳарфлар битилган нусхаси тақдим қилинди

МАДАНИЯТ 13.09.2021, 15:00
Конгресс доирасида Қуръони каримнинг дунёда илк марта зарҳал ҳарфлар битилган нусхаси тақдим қилинди

Аввал хабар қилганимиздек, айни дақиқаларда пойтахтимизда "Марказий Осиё дунё  цивилизациялари чорраҳасида" Халқаро маданият форуми доирасида   Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг "Ўзбекистон маданий мероси — Янги Ренессанс пойдевори" V Конгресси бўлиб ўтмоқда.  

Конгресс доирасида мамлакатимиз халқ ҳунармандчилиги, миллий либослар, китобат санъатига доир кўргазмалар намойиш этилмоқда, дея хабар бермоқда "Замон" нашри. 

 Маълумки, Ўзбекистонда сақланаётган “Усмон Мусҳафи” (дунёда “Тошкент Қуръони” номи билан танилган) дунё цивилизацияси тарихидаги энг нодир манба саналади. Машҳур хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ саъй-ҳаракати ва кўп йиллик меҳнати туфайли Каломи шарифнинг дунёда илк марта зарҳал ҳарфлар билан битилган нусхаси тақдимоти ўтказилмоқда.  

“Мусҳаф”нинг оғирлиги 40 килограммдан зиёд, саҳифаси ўлчами Усмон Мусҳафига тенг. Ундаги сурат ва оятлар 230 граммлик Лондон қоғозига кўчирилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси