my5
Sevimli

Эмланиш коронавирусдан ўлим хавфини 11 бараварга камайтиради

ДУНЁ 13.09.2021, 15:54
Эмланиш коронавирусдан ўлим хавфини 11 бараварга камайтиради

The Hill нашрига таяниб берилган хабарга кўра, Америка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари "COVID-19"га қарши эмланган одамларга коронавирус юқса, ўлим хавфи 11 бараварга камайишини кўрсатган.

Тадқиқотда 600 мингдан зиёд инсонлар қатнашган. Тадқиқотларнинг натижаларига кўра, вакцина инфекция ҳолатида касалхонага ётқизилиш хавфини тахминан 11 бараварга камайтиради. Шунингдек, эмланган одамлар камроқ касалланадилар, бу эса эмланмаганларга қараганда 4,5 бараварга кам.

 

Шарҳлар