my5
Sevimli

ЮНЕСКО Ўзбекистонда саводхонлик даражаси 99,99 фоизга етганини маълум қилди

ДУНЁ 13.09.2021, 16:08
ЮНЕСКО Ўзбекистонда саводхонлик даражаси 99,99 фоизга етганини маълум қилди

Бу ҳақда мазкур халқаро ташкилот сайтида юртимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилган.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мактабгача таълим ташкилотларининг сони 4 бараварга ошган.  

Аҳоли сонининг тез суръатларда ўсишига қарамай мактабгача таълимни қамраб олиниш даражаси 2017 йилдаги 24 фоиздан 2021 йилда 62 фоизгача ошган. Бунда хусусий секторнинг жалб қилиниши муҳим омиллардан бири бўлган.

ЮНЕСКО тавсиялари асосида Ўзбекистон ҳукумати охирги 3 йилда олий таълим муассасалари сонини икки бараварга ошириш бўйича амалий қадамлар ташлаган. 2021 йилда олий таълимга қамраб олиниш кўрсаткичи уч баравар – 28% гача ортган. Бу рақамни 2030 йилгача 60% гача ошириш режалаштирилган.

Шарҳлар