10 сентябрь куни соат 13:50да Мирзаобод тумани, Деҳқонобод МФЙ ҳудудидаги дала майдони четидаги жинғил буталари орасидан аёл жасади топилди, дея маълум қилди Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Хабарга кўра, марҳумнинг ёқиб юборилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув давомида, номалум мурданинг шаҳсига аниқлик киритилиб, ушбу жиноятни содир қилган шахслар С.К, хамда унинг жиноий шериклари Л.К, С.М, В.Д ва Ж.Млар эканлиги аниқланиб, эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддасс 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.