Россиянинг Қозон шаҳрида илк бор ўтказилган МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 91 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Ушбу спорт ўйинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугун, 13 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.
Айни дамда тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда воқеа жойидан Даракчи мухбири хабар бермоқда.
Маросимда Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ғолиб ва совриндорларга Президент совғасини топширмоқда. Мусобақада 1-ўринни эгаллаган спортчиларга 25 млн сўм, 2 ўринни эгаллаган спортчиларга 15 млн сўм миқдоридаги пул мукофотлари топширилди.