my5
Sevimli

Когонда ноқонуний валюта сотиб олмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 14.09.2021, 07:46
Когонда ноқонуний валюта сотиб олмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Когон шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, фуқаро Ғ.О. 2021 йил 19 май куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 170-моддаси (валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жавобгарликка тортилган бўлсада, ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, ноқонуний валюта айрибошлаш билан боғлиқ жиноятни содир этиш йўлига ўтиб, Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчасида жойлашган собиқ «Дилкушо деҳқон бозори» МЧЖ йўл ёқасида ўзга бир шахсдан ҳар бир AҚШ долларини 10.600 сўмдан ҳисоблаб, 300 AҚШ долларини 3.180.000 сўмга сотиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу шахснинг ёнида қўшимча равишда 100 AҚШ доллари, 1650 Россия рубли ва яна 500.000 сўм нақд пуллар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.O.ga нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси