Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Тошкeнтда "Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс пойдевори" V халқаро конгрeсси бўлиб ўтмоқда. Туркия Selchuk университети профессори мазкур конгресс ҳақидаги таассуротларини бўлишди.
"Маълумки, ўзбек маданий мероси илдизлари жуда қадимга бориб тақалади. Бугунги кунда шарқ маданий меросига бешик айнан мен учун муқаддас диёр Ўзбекистон ҳисобланади. Бироқ ал-Хоразмий, ал-Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино каби алломаларнинг асарлари араб алифбосида ифода этилган. Ўзбекистонда "Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида" халқаро маданий форуми ва Маданий мерос Конгрессининг аҳамияти ҳам айнан мана шу маданиятнинг рус, инглиз тилларида таржима қилиниб, дунёга тақдим этилаётганида деб ўйлайман. Ўзбекистон раҳбариятининг янги Ўзбекистон ва учинчи Ренессанс ҳақидаги фикрлари назаримда мана шу жиҳатларни ўз ичига олади. Бугунги кунда чин маънода давлатингиз бу каби тадбирлар орқали дунёга юз тутади", —дейди турк профессори.