my5
Sevimli

Арнасойда газ тармоғидан ноқонуний фойдаланганлар фаолияти фош этилди

ЖИНОЯТ 14.09.2021, 12:21
Теглар: газ
Арнасойда газ тармоғидан ноқонуний фойдаланганлар фаолияти фош этилди

Арнасой туманида газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасининг фаолияти фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.

Ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич трубкасига муҳр ўрнатмасдан газ сарфини нолга тушириб фойдаланиб келганликлари натижасида, “Арнасой тумангаз” газ филиали манфаатларига 459,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Навоийда газдан ноқонуний фойдаланган Оҳак цехи аниқланди

05.08.2021, 18:27

Навоий шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга...
Наманганда 7 ёшли бола "Нексия" уриб кетиши натижасида вафот этди

16.07.2021, 11:38

Наманган вилояти ИИБ нинг хабар беришича, ҳодиса жорий йилнинг   13 июль куни соат 15:45 ларда Мингбулоқ тумани “Балиқчи-Мингбулоқ-Пунгон” йўлининг 63 кмда содир бўлган. Гап шундаки,...
Юртимизда «ақлли» газ ҳисоблагичлардан маълумотларни йиғиш тўлиқ онлайн тизимга ўтказилмоқда

07.04.2021, 16:17

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ тизимида истеъмолчиларнинг газ ҳисоблаш қурилмаларидаги кўрсаткичларни йиғиш билан шуғулланган инспекторлар лавозими бекор қилинди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.Ушбу қарор газни ҳисобга...
Эртага Тошкентнинг айрим кўчаларида газ бўлмайди

10.12.2019, 19:28

 Эртага, 11 декабрь куни Учтепа тумани, “Кўксарой”МФЙдаД-76ммли газ қувурида таъмирлаш ишлари  олиб борилиши муносабати билан соат 10:00 дан 18:00 гача айрим кўчаларда табиий газ вақтинчалик тармоқдан узилади. Бу...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси