my5
Sevimli

Осиё чемпионатида ўқ отарларимиз кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди

СПОРТ 14.09.2021, 13:06
Осиё чемпионатида ўқ отарларимиз кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионатининг ортда қолган навбатдаги куни ҳам терма жамоамиз учун сермаҳсул якунланди. 

Унда вакилларимиз 7 та медал қўлга киритишган.

Олимпия ўйинларида иштирок этган вакилларимиз Вадим Скороваров (Рио-2016) ва Мухтасар Тоҳирова (Токио-2020) пневматик милтиқдан отиш бўйича микст дастурида кумуш медалга сазовор бўлишди. Ушбу йўналишда ёшлар тоифасида кечган дастурда Aлександра Давидова ҳамда Ойбек Aсилов тандемининг ғалабаси шарафига ватанимиз мадҳияси янгради.

Қуйидаги йўналишларда ҳам вакилларимиз совриндорлар қаторидан жой олишди:

Кумуш:

Пневматик тўппончадан отиш жамоавий: Муҳаммад Камолов, Умидбек Камолбеков, Вениамин Никитин.

Ҳаракатдаги нишон: Aёллар ўртасида жамоавий, ўсмирлар ва ёшлар.

Бронза:

Ҳаракатдаги нишон: Эркаклар ўртасида жамоавий.

Шу тариқа ушбу мусобақада қўлга киритган медалларимиз 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда. Бугун яна бир қатор йўналишларда вакилларимиз медаллар учун кураш олиб боришади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси