my5
Sevimli

Москва вилоятида 2 нафар мигрант пенсионер аёлни зўрлаб, ўлдирганликда гумонланмоқда

ДУНЁ 14.09.2021, 13:20
Москва вилоятида 2 нафар мигрант пенсионер аёлни зўрлаб, ўлдирганликда гумонланмоқда

Москва вилоятида пенсионерни зўрлаш ва ўлдиришда гумон қилинган икки нафар мигрантга нисбатан айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, куни кеча Сергиев Посад яқинидаги ўрмонда 67 ёшли аёлнинг жасади зўравонлик белгилари билан топилган.

“Иссиқ излар” бўйича икки нафар мигрант қўлга олинган. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, улар Тожикистон фуқаролари. Қотиллик содир этилган Бужаниново қишлоғининг аҳолиси йиғилиб, гастарбайтерлар яшайдиган ётоқхонани ёпишни талаб қилишган.

Москва вилояти тергов органлари қўшни давлатларнинг 2 нафар фуқаросига айблов қўйди.

Воқеа жойи кўздан кечирилди, жиноят содир этилган вақтда эркакларнинг устида бўлган кийимлар олиб қўйилган. Айбланувчилардан экспертиза учун биологик намуналар олинган. Суд-тиббий, генетик, бармоқ излари, психологик ва психиатрик экспертизалар тайинланди, гувоҳлар сўроқ қилинган.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси