Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Иккинчи минтақавий ҳудуд Пискент тумани ИИБ Қидирув ва суриштирув бўйича инспектори сержант Ўрмонов Дилмурод Бўтабоевич вафот этди. ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, сержант Ўрмонов Хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган.
Унинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этган.