Ўзбекистон ҳукумати Балх вилоятининг шимолида, янги очилган Ҳайратон чегара пункти орқали Aфғонистонга катта миқдордаги гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда "ariananews" хабар берди.
Маълум қилинишича, 1300 тонна ёрдам юклари озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечакни ўз ичига олган ва афғон расмийларига топширилган.
Тақдимот маросимида Забиҳуллоҳ Мужоҳид ва Ислом Aмирлигининг бошқа расмийлари иштирок этишди.
Ёрдам бутун мамлакат бўйлаб муҳтож афғонларга тарқатилади.
Шунингдек, Qatar Airways авиакомпанияси самолёти душанба куни Кобулда яна бир ёрдам жўнатди.
Ушбу рейсда 23 тонна фавқулодда ёрдам, шу жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган дори-дармонлар ва материаллар этказиб берилди, дейилади хабарда.